Узун тумани ҳокимлиги
Фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Бугун, 15-феврал куни тумандаги "Чақар" МФЙ фуқаролари учун сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул туман ҳокими Хабибулла Бозоров бошчилигида, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилди.

Қабул давомида, электр энергияси таъминотини яхшилаш ичимлик суви, ижтимоий ҳимоя, йўлларни таъмирлаш каби масалаларда мурожаат қилиб келган 30 нафарга яқин фуқароларнинг масалалари кўриб чиқилди.

Ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси