Узун тумани ҳокимлиги
Узун туманида “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, сенаторлар ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Парламент ўйинлари” спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу ўйинларда Шўрчи,Денов,Олтинсой,Сариосиё,Узун тумани кенгаши депутатларидан таркиб топган жамоалар иштирок этди.



Мусобақа якунига кўра спортнинг мини футбол ва стол теннис бўйича Узун тумани жамоаси, волейбол бўйича Сариосиё жамоаси, бадминтон бўйича Шўрчи тумани депутатлари ғолибликни эгаллаб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Тақдирлаш маросимида узун тумани ҳоким ўринбосари З.Абданов «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичи ғолибларини табриклади.

«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқич ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси