Узун тумани ҳокимлиги
КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ: ҚУЛАЙ БИЗНЕС МУҲИТИНИ ЯРАТИШ ВА ҲУДУДНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МУҲИМ ОМИЛ САНАЛАДИ

Дунё саноат харитасига теранроқ назар ташласак, замонавий технологиялар асосига қурилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари ривожланган ҳудудлар тараққиёт тизгинининг ҳақиқий эгалари бўлаётганига гувоҳ бўламиз. Бугун Узун тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Б.Комилжонов бошчилигидаги бир гуруҳ масъуллар "Истиқлол" МФЙ ҳудудидаги кичик саноат зонасида бўлиб, манзилдаги қизғин иш жараёнлари билан танишдилар.

Узун туманида жами 14,6 гектар майдонларда 3 та Кичик ва 1 та Ёшлар саноат зонаси ташкил қилинган. Шулардан "Истиқлол" МФЙдаги кичик саноат зонаси ҳар томонлама қулай инфратузилмага эга 5 гектар майдонда жойлашган бўлиб 22 та лотдан иборат. Кичик саноат зона ҳудудида айни вақтда қуёш панелларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Агар мазкур лойиҳа якунланса қўшимча 1 соатда 2000 кВт муқобил энергия ишлаб чиқаришга эришилади ва кичик саноат зонаси ҳамда 600 тадан ортиқ хонадон электр энергия билан таъминланади.

Бу ўринда бир томондан кичик ишлаб чиқарувчиларнинг зарур инфраструктурага эга ишлаб чиқариш майдонлари билан таъминланиши, бошқа томондан улар ўртасидаги саноат кооперациясининг чуқурлашувига хизмат қилаётган кичик саноат зоналарининг аҳамияти тобора ортиб бораётганини қайд этиш жоиз.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси