Узун тумани ҳокимлиги
Оилавий қадрятларни мустаҳкамлаш юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, Сурхондарё вилояти судининг 2024-йил 1-февралдаги “Сурхондарё вилояти судларининг 2023-йил якунлари одил судловни амалга ошириш ва суд тизимини янада такомиллаштириш борасидаги фаолияти ҳамда келгусидаги вазифалари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан Сариосиё туманида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Ушбу учрашувда Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди раиси М.Номозов ва туманлараро суди судяси Қ.Турановлар томонидан МФЙ хотин-қизлар фаолларига оилавий ажримларни олдини олиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва барча масалалар муҳокама қилиниб, таклифлар берилди ҳамда ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида келишиб олинди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси