Узун тумани ҳокимлиги
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН БАРЧА КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Эълонлар / 2024-01-10

2023-йил якуни учун тақдим этиладиган 1-КБ шакли (йиллик) статистика ҳисоботини кичик корхона ва микрофирмалар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналардан ташқари) 2024-йилнинг 27-февралидан кечиктирмай;

1-ФХ шакли (йиллик) статистика ҳисоботини фермер хўжаликлари 2024-йилнинг 27-февралидан кечиктирмай;
1-ННТ шакли (йиллик) Ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассаса, уюшма (иттифоқ) бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар, халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхона ва филиаллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 2024- йилнинг 4-мартидан кечиктирмай;
1-Нотижорат шакли (йиллик) нотижорат ташкилотлар (жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ), Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим муассасаларидан ташқари), Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим муассасалари йиғма ҳисоботини 2024-йилнинг 11-мартдан кечиктирмай статистика органларига электрон шаклда тақдим этишлари шарт.


Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботларни my.stat.uz сайтидан шахсий кабинет орқали Эстат- 4.0 иловасидан электрон шаклда ҳисобот тақдим этишлари мумкин.
Статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўгри тақдим этган корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги қонунининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Сурхондарё вилоят статистика бошқармаси Узун туман бўлими маъмурияти
Тел: 90-992-9003

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси