Узун тумани ҳокимлиги
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябр кунги 158-сонли “Ўзбекистон -2023” стратегияси ҳақида”ги Фармони юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди

Жорий йил 11-октябр куни Узун туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Донияров ҳамда бош юристконсулти Р.Аллаяровлар томонидан Узун тумани "Серҳаракат" маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва фуқаролари билан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябр кунги 158-сонли “Ўзбекистон -2023” стратегияси ҳақида”ги Фармони ҳамда ПҚ-300-сонли “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш ччора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тасдиқланган иш режасига асосан навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.


Ўтказилган тарғибот тадбири давомида, Узун туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғ И У.Донияров ва бош юристконсулти Р.Аллаяровлар Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида конституциявий ислоҳотни ҳаётга изчил тадбиқ этиш, халқаро майдонда глобал ва минтақавий муоммаларнинг ечими, иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятини янада кучайтириш, минтақадаги иқлим, экология, терроризм, коррупция, миграция, ёшлар масалалари, ҳуқуқ дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, маънавият, камбағаллик каби глобал муаммоларни ҳал этиш борасида халқаро ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтишди.

Узун туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш
маркази бош юристконсулти Р.Аллаяров

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 4 моддасида меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш белгилаб берилган.

Камситишлар деганда нимани тушунамиз, камситиш тушунчаси қандай, мисол тариқасида келтирсак, бошқа миллат вакили, бошқа ҳудуддан кўчиб келиб ишга жойлашди, ўша жойда эса бир хил миллат вакиллари ишлашади, табиийки инсон ҳарактери ҳар хил ва айрим  инсонларда шундай характерда бўладики, тушунчаси пастлигидан бошқа миллат вакилига бошқача назар билан қараш унга иш ҳажмини кўп бериш ва бошқа усулларда чекловлар бериб бошлайди, аслида эса бу мумкин эмас.  

Жумладан, 4 модда 2 хатбошисида, Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир деб белгилаб қўйилган.

Камситиш деб нималар ҳисобланмайди, бунда, Меҳнат ва машғулотлар соҳасида ходимларнинг ҳуқуқларини меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (оилавий вазифаларни бажариш билан банд бўлган шахслар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва бошқалар) тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлик билан боғлиқ ҳолда асосланган тарзда фарқлаш, истисно этиш, уларга афзаллик бериш, шунингдек уларни чеклаш камситиш деб ҳисобланмайди деб белгиланган.

Фуқаролар ўзини камчитилган деб  ҳисоблаганда қандай йўл тутиши керак, бунда  меҳнат ва (ёки) машғулотлар соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситилиш факти устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши, шу жумладан камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённинг компенсация қилиниши тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин ва ушбу жумлалар 4 моддада батафсил белгилаб берилган.

 

Узун тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бош юристконсульти А.Турсунов

Жамоа шартномаси ва жамоа келишувларининг фарқи нимада?

МК 65-моддасига кўра, жамоа шартномаси ташкилотда ёки якка тартибдаги тадбиркорда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир..

МК 80-моддасига кўра эса, жамоа келишуви якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи, ходимлар учун ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида тарафларнинг меҳнат шароитларини, бандликни ҳамда ижтимоий кафолатларни белгилашга доир мажбуриятларини ўз ичига олган, ходимлар ва иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини келишиб олиш мақсадида тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир.

Бу икки тушунчанинг қуйидаги белгиларига кўра асосий фарқларини таҳлил қиламиз:

  1. Субъектларига кўра:

Жамоа шартномаси, бир тарафдан, ходимлар томонидан касаба уюшмалари ёки ўзлари ваколат берган бошқа вакиллик органлари орқали, иккинчи тарафдан — бевосита ишберувчи ёки у ваколат берган вакиллар томонидан тузилади . Яъни фақат бипартизм шаклида яъни икки тарафлама тузилади.

Жамоа келишувлари музокараларда иштирок этаётган тарафларнинг келишувига мувофиқ икки тарафлама ва уч тарафлама бўлиши мумкин. Келишувни тузиш вақтида учинчи тараф сифатида ижро этувчи ҳокимият органи иштирок этиши мумкин. Яъни икки тарафлама ёки 3 тарафлама (трипартизм) бўлиши мумкин.

  1. Амал қилиш доирасига кўра:

Жамоа шартномаси иш берувчига ва мазкур корхонанинг барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади. Яъни жамоа шартномаси фақатгина у қабул қилинган корхона ҳудудидагина амал қилади.

Тартибга солинадиган муносабатлар соҳаси, ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларнинг хусусиятларига қараб бош, тармоқ ва ҳудудий (минтақавий) жамоа келишувлари тузилиши мумкин. Демак, жамоа келишувининг амал қилиш доираси кенг ҳисобланади. У турига қараб бутун Республика ҳудуди бўйича (Бош келишув), муайян тармоқ ходимлари учун (Тармоқ келишуви) ва маълум бир ҳудуд  (вилоят, туман) бўйлаб (Ҳудудий (минтақавий) келишувлар) амал қилади.

  1. Мазмунига кўра:

Бу икки тушунча мазмунига кўра бир-бирига жуда ўхшаш бўлсада, жамоа шартномалари мазмунига кўра жамоа келишувларидан кенгроқ бўлиши ҳам мумкин. Чунки корхона о'зининг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, жамоа шартномасида жамоа келишувида назарда тутилган кафолатларданда зиёдроқ кафолатларни белгилаши мумкин (лекин камайтириши мумкин эмас).

 

Узун тумани Адлия бўлими Юридик марказ

Бош юрис консулти Б.Отамуродов

 

Манба: Меҳнат ҳуқуқи.

Бугун туман прокуратраси ташаббуси билан тумандаги 3-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида сайёр суд мажлиси ўтказилди

 

Бугун ўтказилган сайёр судда туман прокурори ўринбосари Ғ.Исмоилов, Жиноят ишлари бўйича Узун тумани суди раиси О. Жуманов, ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Номозов ва туман Пробация катта инспектори, майор Э.Шаймардоновлар иштирок этишди.

Узун тумани Пробация гуруҳи ҳисобида 217 нафар маҳкум жазо муддатини ўтаётган бўлиб, шундан 72 нафари озодликдан чеклаш, 84 нафари ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётганлар, 27 нафари муаян ҳуқуқдан маҳрум қилинганлардир.

Бугунги сайёр судда пробация рўйхатида турувчи 90 нафар жазо муддатини ўтаётганлар қатнашди. 

Жиноят кодексининг 73-моддаси (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш)га асосан тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, меҳнатга ижобий ёндашиб, жазони ўташ тартиби ва қоидаларига қатъий амал қилиб келаётган 15 нафар махкумлар жазодан ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилдилар. Бу орқали ҳукуматимиз томонидан ғамхўрлик кўрсатилаётган маҳкумлар жамиятнинг соғлом муҳитига қайтиб, оиласи бағрида муносиб ҳаёт кечириши учун берилган бу имкониятдан унумли фойдаланишларига ишонч билдирилди.

Судни чекловларига амал қилмаганлиги учун 2 нафар назоратда турган шахслар суд томонидан ўрнатилган таъқиқ ва чекловларни мунтазам бузиб келганлиги сабабли уларга нисбатан тўпланган хужжатлар асосан озодликдан чеклаш жазоси озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Nуман прокурори ўринбосари Ғ.Исмоилов,ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Номозовлар томонидан махкумлар билан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик бўйича профилактик суҳбатлар олиб борилди.

 

Узун тумани ахборот хизмати

Товар белгиларини рўйхатдан ўтказишда давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (480-сон, 19.09.2023 й.) билан Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

                 Регламентга кўра, мазкур давлат хизмати Адлия вазирлиги (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани топшириш бўйича ҳаракатлар талабнома берувчи томонидан бевосита ёки вакили орқали амалга оширилади.

                 Шунга кўра, давлат хизматидан фойдаланиш учун ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома топширилади.

                 Сўнг талабнома берувчи 3 ой давомида талабнома топшириш учун патент божи тўловини амалга ошириши керак.

Патент божи тўлангач, талабнома қабул қилиниб, унинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарнома талабнома берувчига юборилади.

                 Интеллектуал мулк маркази талабнома келиб тушган санадан 30 кун давомида талабноманинг расмий экспертизасини амалга оширади.

                 Регламентга кўра, жумладан, қуйидагилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:

  • давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;
  • товар ва унинг тайёрловчиси тўғрисидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
  • жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар.

 

 

Узун туман адлия бўлими юридик

хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Донияров

Барчаси: 116 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси