Бугун Узун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Узун туман Кенгашининг навбатдаги 45 сессияси ўтказилди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Сессия ишини Халқ депутатлари Узун туман Кенгаши раиси – туман ҳокими Бахром Турсунов бошқариб борди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЗУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚИРҚ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ
КУН ТАРТИБИ
2022-йил 8-июл . Узун тумани
1. Туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2022 йил 2-чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти
2. Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш бўйича 2022-йил 6-ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан жиноят ишлари бўйича Узун туман суди раисининг ахбороти тўғрисида
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5006-сонли Қарорнинг ижроси юзасидан Узун туманида олиб борилган ишлар тўғрисида;
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 145–сонлй қарори ижроси юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва Хотин-қизлар ишлари бўлими бошлиғИ С.Гулбоеванинг ҳисоботи;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 17-февралдаги “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4995-сон Қарорининг ижроси юзасидан 2022-йил 6-ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Ўзбекистоннинг Янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонининг 11-банди юзасидан, Сурхондарё вилоят Халқ таълими Бошқармасининг 2022-йил 19-майдаги 01-293-сонли хатининг ижроси тўғрисида
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 9-августдаги ПФ-6275-сон Фармонига асосан туманда Болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг амалга оширилган фаолияти тўғрисида;
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-апрелдаги 213-Ф-сон фармойишига асосан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Узун тумани бўлими қошида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши ҳақида
9. Бошқа масалалар;
Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қирқ бешинчи сессияси
ИШ РЕГЛАМЕНТИ
1. Маърузалар учун - 10 дақиқагача
2. Сўзга чиқувчилар учун 3 дақиқагача
3. Маълумотлар учун 3 дақиқагача