Узун тумани ҳокимлиги
Ташаббусли бюджетлаштириш 1-восқич натижалари бўйича МАЪЛУМОТ
Эълонлар / 2022-08-01

                                                                                                                          Xалқ депутатлари

                                                                                                                     Узун туман Кенгашининг

                                                                                                          2022 йил«____»__________даги                                                                                                                                                                                        ________ сонли қарорига1-илова

Ташаббусли бюджетлаштириш1-босқич натижалари бўйича
МАЪЛУМОТ
           
  Узун тумани     2022 йил июл(ой) ҳолатига
          1-жадвал
           
T/р Кўрсаткич номи  Сумма
(минг сўм)
1. Йил бошига қолдиқ 510 000,0
2. Ҳисобот даврида "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" га ўтказилган маблағлар* 10 845 306,0
3. "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"дан(ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар** 5 606 000,0
3.1. Тадбирларни амалга ошираётган пудратчи ташкилотларга бажарилгаан ишлар учун тўланган маблағлар 3 834 045,3
3.2. Ҳисоб-варақлардаги қолдиқ 3 334 419,7
4 Фуқаролар ташаббуси жамғармасидаги қолдиқ маблағлар 5 749 306,0
           
          2-жадвал
Т/р Бажарилган тадбирлар номи Молиялашти-рилган таклифлар сони  кўрсаткичлар
ўлчов бирлиги миқдори сарфланган маблағлар
1. Ҳудудий ички йўллар 4 умумий узунлиги 6000 метр 3 066 000,0
2. Умумий таълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш 5 сони 5 тa 1 940 000,0
3. мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш 1 сони 1 тa 600 000,0
Жами: 10 Х Х 5 606 000,0
           
  Изоҳ:        
               * Ушбу қаторда мазкур маълумотнинг 1-иловасидаги Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ҳақиқатда ўтказилган маблағлар устунининг жами ажратилган маблағлар қаторидаги маблағлар акс эттирилади. 
           
             ** Ушбу қаторда мазкур маълумотнинг 2-иловасидаги ажратилган маблағлар устунининг жами қаторидаги маблағлар акс эттирилади.  
2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири қандай амалга оширилади.
Эълонлар / 2022-07-14

Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.
Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона электрон ахборотлар тизимига киритилади. Яъни бундан бу ёғига қоғозбозликдан воз кечиб, замонавий технологияларни жорий этишга эътибор қаратилади.
Рўйхатга олувчиларни танлаш ҳам энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки маълумотларнинг тўғрилигига бевосита айни улар масъул бўлади ва шакллантирилган маълумотлар реал бўлиши шарт. Бу жараёнга жалб этиладиган ходимлар ҳар хил ёшда ва касбда бўлиши, биринчи навбатда, Давлат статистика қўмитаси ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари, статистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, шунингдек, таянч докторантлар бўлиши мумкин.
Ёши ва касбидан қатъи назар, аҳолини рўйхатга олучилар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва зарурат туғилса, уларга қўшимча маслаҳатлар берилади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги ҳужжатларга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланади. Жараённи давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириш кўзда тутилган.
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, якуний маълумотларни уч тилда эълон қилиниши кўзда тутилган. Чора-тадбирлар дастурида аҳолини рўйхатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш муддати 2025 йил 1 декабрга қадар, деб кўрсатилган. Яъни маълумотлар билан танишишнинг охирги чегара муддати белгиланган. Бироқ агарда тезкор фаолият юритилса, ушбу муддатдан олдин ҳам эълон қилиш имконияти мавжуд.

Узун тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАЪМИНЛАНДИ
Эълонлар / 2022-07-07

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 31 декабр кунидаги “Узун туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги
VI-37-77-8-118-К/21-сонли қарорига мувофиқ туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет муассасаларига жорий молия йили учун ажратилган маблағлар доирасида 2022 йилнинг июн ойи иккинчи ярим иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари молиялаштириш таъминланди

Узун туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан  молиялаштириладиган бюджет муассасаларининг сўровларига асосан 2022 йилнинг июн ойи иккинчи ярим иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари учун 5 млрд. 160,3 млн. сўм ҳамда ижтимоий солиқ тўловлари учун 1 млрд. 796,4 млн. cўм маблағлар тўлиқ молиялаштирилиши таъминланди.

Шунингдек,Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тумандаги Халқ таълими бўлими ва Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча таълим муассасаларида ишловчи ходимларнинг 2022 йилнинг июн ойи иккинчи ярим иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият юритиб келаётган ходимларнинг навбатдаги, яъни 2021-2022 йилларда ишлаган даврлари учун меҳнат таътили пулларини тўлаб бериш мақсадида 3 млрд. 067,8 млн. сўм ҳамда ижтимоий солиқ тўловлари учун 757,9 млн. сўм маблағларижорий молия йилининг
5 июл куни холатида тўлиқ молиялаштирилишитаъминланди.

Узун туман ҳокимлигининг

 молия бўлими

2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири Қачон, қандай шаклда ўтказилади.
Эълонлар / 2022-06-29

Тайёргарлик  босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда  рўйхатга олувчи ходимлар уйма-уй юриб, сўров  ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир  маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси бериш асосида ўтказилади.

Сўровномалар асосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

—Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади, — деди Қобил Бердиқулов. —Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил 1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Мазкур вазифаларнинг бари тизимли тарзда амалга оширилгани ҳолда, рўйхатга олиш орқали республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаишончли маълумотлар тўпланади. Улар аҳоли сони, таркиби ва тақсимланиши бўйича тўлиқбазани шакллантириш билан бирга, Миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш,уларда фойдаланиладиган демографик ўзгаришлар тенденсиялари, меҳнат ресурслари жойлашуви ҳамда илмий тадқиқотлар олиб боришда қўл келади.

Ахборот хизмати

2023- йилда юртимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири Қачон, қандай шаклда ўтказилади.
Эълонлар / 2022-06-14

Барчаси: 22 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси